...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадасидан қайтган икки нафар спортчида “чўчқа гриппи” аниқланди


13:19, 26.08.2016 Саломатлик
 5 515

Икки ҳиндистонлик спортчи қиз Риодаги Олимпиада шаҳарчасида қўшни хоналарда яшашган.

Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-21 август кунлари бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпиадада иштирок этган икки нафар ҳиндистонлик спортчиларда “чўчқа гриппи” аниқланди ва дарҳол шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
 
Марафончи Орчаттери Жаиша ва 3000 метр масофага югурувчи Судх Сингхда H1N1 вируси аниқланди. Улар Риодаги Олимпиада шаҳарчасида қўшни хоналарда туришган. 
 
Ҳиндистон терма жамоаси шифокорлари Рио Олимпиадасида иштирок этган барча спортчилар ва улар билан яқин алоқада бўлган одамларни текшириб чиқади. 
 
“Рио-2016” мусобақаларида Ҳиндистондан 15та спорт тури бўйича 117 нафар спортчи иштирок этди. Ҳиндистон терма жамоаси Олимпиадада битта кумуш ва битта бронза ютишга эришди.  Мамлакат медаллар сони бўйича 67-ўринни эгаллади.
 
Маълумот ўрнида, H1N1 2009 йилда ОАВ орқали “чўчқа гриппи” сифатида маълум қилинди. Мазкур касаллик билан зарарланган беморда бош оғриғи, иситма, йўтал, бурун оқиши каби аломатларни кузатиш мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Ҳиндистондан Чўчқа гриппи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!