...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда ИШИДга алоқадор Россия фуқароси қўлга олинди


13:15, 26.08.2016 Олам
 3 511

Бишкекда терроризмни тарғиб қилаётган гуруҳ фаолиятига нуқта қўйилди.

Бугун, 26 август куни Қирғизстонда ИШИД террористик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаётган Россия фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Бишкек Ички ишлар бошқармасига ҳавола қилаётган РИА Новости хабар бермоқда.
 
Бишкекда жума куни ИШИД террористик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаётган 43 ёшли  Россия фуқароси қўлган олинди. У пойтахтдаги квартиралардан бирида ижарада яшаб келган, дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари, терроризмни тарғиб қилаётган гуруҳнинг фаолиятига ҳам нуқта қўйилган. Гуруҳ маҳаллий аҳоли вакилларини террорчи ташкилотга бориб қўшилишга чақирган.
 
Қидирув давомида экстермистик адабиётлар, қурол-яроғ,  ИШИДнинг тўртта байроғи  ва иккита граната топилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизстон ИШИД Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!