Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.
Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ширнак вилояти Жизре шаҳридаги полиция назорат-ўтиш пунктида портлаш юз берди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, портловчи мослама автомобилда бўлган. Маълумотларга қараганда, теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 64 киши жароҳатланган. Мазкур терактда Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчи партияси гумон қилинмоқда.
Туркияда август ойининг ўзида бир неча марта теракт юз берди. 10 августда Мардин вилоятида, 15 август Диёрбакирда, 17 август Ван шаҳрида ва энг даҳшатли теракт 20 август куни Ғозиантеп шаҳрида юз берди. Худкуш террорчи ўзини тўйда хурсандчилик қилаётган оломон ичида портлатиб юборди натижада 50дан ортиқ одам ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Руслан Сулаймонов