Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси медаллари 30тага етди.
13 сентабрь куни паралимпия дастуридаги эстафетанинг 4х100 метр масофага югуриш тури финал босқичида иштирок этган ҳамюртларимиз бронза медалини қўлга киритиб, умумий ҳисобда 24та медаль билан 11 ўринни қайд этишган эди.
Куни кеча Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўзларининг 30-медалини қўлга киритдилар. Мусобақаларнинг еттинчи кунида иштирок этган спортчиларимиздан Александр Свечников энгил атлетиканинг найза улоқтириш турида иштирок этиб 65 метр 69 см натижа билан Паралимпия ўйинларининг олтин медали ва Паралимпия рекордини янгилади.
Шу билан бир қаторда энгил атлетиканинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш мусобақасида иштирок этган София Бурханова 15 метр 05 см масофага ядрони улоқтириб мусобақанинг кумуш медалини, 50 метрга эркин сузиш бўйича Муслима Одилова кумуш, ушбу масофага сузиш бўйича Шоҳсанамхон Тошпулатова бронза, эркаклар ўртасида 50 метрга эркин сузиш бўйича Музаффар Турсунхўжаев бронза, энгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида Ҳусниддин Норбеков бронза медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, XV ёзги Паралимпия ўйинларида Хитой 17та спорт туридан 327 нафар, Бразилия 22та спорт туридан 310 нафар, АҚШ 20та спорт туридан 288 нафар, Буюк Британия 20та спорт туридан 260 нафар спортчи, Канада 19та спорт туридан, 159 нафар, Япония 17 спорт туридан 144 нафар иштирокчи билан энг кўп спортчилар қатнашаётган давлатлар қаторига кирди. XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон номидан 5 спорт турида 32 спортчи иштирок этмоқда.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 7та олтин, 5та кумуш ва 17та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринда бормоқда.

Мухторбек Абдуллаев