Қонунда ёш фуқаролар тушунчасига изоҳ берилган. Унга кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган, хусусан, ёш оила, ёш мутахассис ва ёш тадбиркор айнан ёшлар қаторига кириши қайд этилган.
Қонун 4та боб, 33 моддадан иборат.
Ёшларга оид Давлат сиёсати тушунчаси ёшларни ҳар томонлама мукаммал этиб вояга етказишда ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва қонуний чора-тадбирлар тизимини назарда тутади.
Қонунда ёш фуқаролар тушунчасига изоҳ берилган. Унга кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган, хусусан, ёш оила, ёш мутахассис ва ёш тадбиркор айнан ёшлар қаторига кириши қайд этилган.
Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принципи очиқлик ва шаффофлик, ёшларга оид давлат сиёсатида ёшлар иштирокини таъминлаш, ёшлар ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳисобланади.
Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
- Ёшларнинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш;
- Ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий, жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;
- Ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;
- Ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш ;
- Ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;
- Ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;
- Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;
- Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлаштириш;
- Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;
- Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- Ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;
- Ёшлар ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Мазкур қонун ҳужжатида ёшлар ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ёшлар ижтимоий хизмати яратилиши ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилган.