Республика онкология илмий маркази қайтадан ташкил этилади ва таркибида саратонга қарши куршашиш бўйича янги марказ тузилади.
Мазкур қарорга кўра, Республика онкология илмий маркази қайтадан ташкил этилади ва таркибида саратонга қарши куршашиш бўйича янги марказ тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика онкология илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида юридик шахс ташкил этмасдан, марказ ходимларининг умумий сони доирасида Саратон профилактикаси маркази ва Экспериментал онкология маркази ташкил этилади.
Ҳудудий онкологик диспансерлар ва Тошкент шаҳар онкология диспансери Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиалларига айлантирилади.