...
МЕНЮ
ONLINE TV

Республика миқёсида 283 мингта ҳуқубузарлик аниқланди


14:31, 02.09.2017 Жамият
 2 258

77 мингта паспорт-виза қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳам мавжуд.

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика миқёсида жорий йил бўйича “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбири давомида жами 283 098 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 271 194 нафар фуқароларга маъмурий жарима белгиланди, 1564 нафари маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ Хукукбузарликлар профилактикаси бош бошкармаси хабар берди.
 
Шунингдек, 77 мингта паспорт-виза қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳам мавжуд. Шундан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган 386 нафар хорижий ҳамда МДҲ давлатлари фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатдан чиқариб юборилди.
 
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 588 нафар қидирувда юрган шахслар ушланди. Ундан ташқари фаолият кўрсатаётган 211 та ЙПХ блок-постларида ва чегара масканларида 1 миллиондан ортиқ автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарлик МДҲ автотранспорт воситалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар