



Бугунги сайловда республикамизнинг 20 миллиондан ортиқ фуқаролари иштирок этади. Улар қаторида сиз ҳам борсиз.
Бугун Ўзбекистон халқи соат 6:00 дан бошлаб буюк келажак, ёрқин истиқбол, абадий ҳурлик ва баркамол авлод келажаги учун овоз беришга отланди.
Президент сайловини ўтказувчи 14 сайлов округида сайлов участкалари ташкил этилиб, барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Сайлов жараёнлари Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари билан бошланди.
Бугунги сайловда республикамизнинг 20 миллиондан ортиқ фуқаролари иштирок этади. Улар қаторида сиз ҳам борсиз.
Хорижий давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини 46 давлат ва бешта халқаро ташкилот – ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан 500 нафардан зиёд вакиллари кузатаётир. Сайлов кампанияни хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 1400 дан зиёд вакиллари ёритиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бугун соат 20:00 га қадар давом этади.