...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда бўри одамга ташланди


18:43, 03.12.2016 Олам
 4 143

Бўри воқеага гувоҳ бўлган подачилар томонидан отиб ташланган.

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги нефть қазиб олиш билан шуғулланадиган ташкилотда пайвандловчи вазифасида ишлайдиган фуқарога кутилмаганда бўри ҳужум қилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар қилди.
 
Воқеа кеча, 2 декабрь куни содир бўлган. Бироқ бу ҳақда бугун оммага ошкор қилинган.
 
Маълумотларга кўра, йиртқич ҳайвон ташкилот ҳудудига кириб, 1972 йилда туғилган фуқарога ҳужум қилган ва унинг оёғини тишлаган. Воқеага гувоҳ бўлган Устюртлик подачилар бўрини отиб ўлдиришган.
 
Бўри етказган жароҳатдан сўнг, фуқаро зудлик билан Бейнеу туман марказий шифохонасига етказилган.
 
Шифокорлар пайвандловчига қалин кийим кийгани сабабли, жиддий жароҳат етмаганини айтишган.
 
“У қалин кийим кийгани учун ҳам бўрининг тишлари танасига зарар етказа олмаган. Оёғида эса бўрининг тиши излари бор. Биз унга қутуришга қарши вакцинадан фойдаландик. Фуқаро ўз иш жойига қайтди.
 
Эндиликда жароҳат олингандан кейинги 3, 7, 14, 30 ва 90 кунларда бемор ит, бўри каби қутуриш касаллигига чалиниши мумкин бўлган ҳайвонлар тишлаган ҳолатда қилинадиган вакцинанинг қолган қисмларини олади. Ҳозирда ўлдирилган бўрида қутуриш касаллиги бор ёки йўқлигини текширилаяпти”, дейди шифокорлардан бири.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Бўри Қутуриш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!