“Китоб байрами”да 100 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этмоқдалар.
Ушбу ижтимоий, маънавий-маърифий тадбир Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. “Китоб байрами”да 100 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этмоқдалар.
Республика “Китоб байрами”нинг бош очилиш маросими Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг бош саҳнасида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан жалб этилган санъаткорлар, турли танловлар ғолиблари бўлган ёш иқтидор соҳиблари куй ва қўшиқларидан тузилган концерт дастури намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз китоб байрами жорий йилнинг 27 май кунига қадар давом этади.