Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини Шойгу МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирлари иштирокидаги Кенгаш йиғилишида топширди.
Унда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон Мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиевга фашизмга қарши курашгани учун ўзбек халқига ҳурмат рамзи сифатида Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширди.
“Германия фашистлари мағлубиятида ўзбек халқининг буюк ҳиссасини тан олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига баҳодирлик ва шон-шуҳрат рамзи бўлган Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширмоқчиман”, деди Шойгу мажлис очилишида.
У чорак аср муқаддам (26 май 1992 йил) Мудофаа вазирлари кенгаши шаклида МДҲ мамлакатлари ҳамкорлигини бошлаб берган тарихий учрашув бўлиб ўтганини эслади.
“25 йиллик биргаликдаги ҳаракатлар натижасида ҳарбий соҳадаги кенг қамровли масалалар доирасида ўзаро манфаатли мустаҳкам ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлдик”, деб таъкидлади вазир.
МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирлари кенгашининг 25 йиллиги муносабати билан Сергей Шойгу ҳамкор ҳамкасбларига “Ҳарбий дўстликни мустаҳкамлагани учун” медалини топширди.