...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна фоҳишахона сақлаган аёл аниқланди


15:58, 26.05.2017 Жамият
 7 946

80.000 сўм пул эвазига фуқаролар “А” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланди.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри бўйлаб ИИББ томонидан ўтказилаётган тадбирлар натижасида кўплаб фоҳишахоналар аниқланмоқда ва фаолиятига чек қўйиляпти. Жойларда мазкур жиноят билан шуғуллланган шахслар қўлга олинмоқда.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан 2017 йилнинг 22 май куни ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро Гулсара Шодиева Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона ташкил этиб, 80.000 сўм пул эвазига фуқаролар “А” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Фоҳиша Тошкент ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар