...
МЕНЮ
ONLINE TV

Регистон майдонида Ислом Каримовнинг жанозаси ўқилди


17:25, 03.09.2016 Жамият
 12 550

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида 17 давлат делегацияси иштирок этди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз васиятига биноан туғилиб ўсган она шаҳри Самарқандга дафн этилиши ҳақида хабар берган эдик. Президент Ислом Каримовнинг тобути бугун тонгда махсус лайнерда Тошкентдан Самарқандга олиб келинди. Самарқанд аэропортида марҳум тобутини ва яқинларини дафн маросимини ўтказиш комиссияси аъзолари кутиб олишди.
 
Бугун тушдан сўнг, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида Ислом Каримовга жаноза ўқилди.
 
Ислом Каримовнинг дафн маросими муносабати билан 17 давлат делегацияси Самарқандга етиб келди.
 
Мамлакатимизнинг биринчи раҳбарига ҳурмат кўрсатган ҳолда Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари,   Беларусь, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон, Россия бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея, Украина бош вазири ўринбосарлари, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири, БАА Давлат вазири  ва бир қатор халқаро ташкилот вакиллари дафн маросимига ташриф буюришди.
 
Жанозада ҳукумат вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий аҳоли ва Президент Ислом Каримовнинг қариндошлари иштирок этди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ўзбекистон Ислом Каримов Мотам куни Жаноза Регистон майдони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ниёзохунов Тохирбек
10:17 04.09.2016

Ислом Абганиевич Каримов Бизнинг қалбимизда мангу яшайди. Охиратлари обод хотираси мангу булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар