Москва аҳолиси Ўзбекистон элчихонасига кираверишда гуллар қўймоқда.
“Ҳамдардлик китоби 5 сентябргача мавжуд бўлади. Биз Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазирлигига ва Москвада аккредитациядан ўтган чет эл элчихоналарига бу ҳақда нота юбордик. Расмий шахсларни кутяпмиз”, дейди Каримов.
Хабарда ёзилишича, элчихона биносининг кираверишида Москва аҳолиси олиб келган гуллар қўйилган, шунингдек, Ўзбекистон байроғи мотам тасмаси боғланган.