Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига таклифномаларни қўлга киритган ташкилот аъзоларининг суратини жойлаштирди.
Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси–Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига таклифномаларни қўлга киритган ташкилот аъзоларининг суратини жойлаштириб, таклиномалар Ёшлар иттифоқидан ҳам тарқатилаётганини маълум қилди.
“Хабарингиз бор, 28 декабрь куни юртимизга жаҳонга машҳур эстрада хонандаси Энрике Иглесиас ташриф бюриб, ўзининг концерт дастурини намойиш этади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ушбу концерт учун ўзига ажратилган бепул таклифномаларни иқтидорли ва энг фаол ёшларга тарқатмоқда.
Ўйлаймизки, ушбу маданий тадбир ёшларимизга байрамона кайфият бахш этади”, деб ёзади Қуронбоев.