Келинига хушомад қилишда айбланаётган 64 ёшли қайнота ўзига қўйилаётган айбловларга нисбатан жавоб қайтарди.
Дастурда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси куёвнинг оиласига ижобий баҳо бериб, бу оилани ибратлилар қаторига қўшди.
Куёв эса кўрсатувдан иштирок этишдан бош тортиб, ўз муносабатини телефон орқали билдирди.
Кўрсатув муаллифларидан Нозима Воҳидова Мухлиса Раҳматованинг қайтонаси билан ҳам телефон орқали суҳбатлашиб, ушбу мулоқотни эфирга олиб чиқди.
Келинига хушомад қилишда айбланаётган 64 ёшли қайнота эса шундай дейди:
“Икки йил олдин катта ўғлимни алоҳида чиқарганимда, кичкина ўғлим келин билан ўзаро гаплашган экан, “биз алоҳида чиқайлик” деб, ўғлим “йўқ, ота-онам билан қоламан”, деган экан. Буни бизга айтишмаган.
Уч йил бўлган келин қилганимизга. Улар роса жанжал қилаверди. Бизга қариганимизда қийин бўлди. Кампиримни оёғи оғриган, унга қарамайман деган. Онаси ҳукмрон экан уйида. Онаси ўктамлик қиламан деб, зўрлик қилиб шу бўҳтонни уюштирди”.
Қайнотанинг қолган гапларини видеони кўриб, эшитишингиз мумкин.