Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳаракатнинг Васийлик Кенгаши ҳамда Марказий Кенгаши аъзолари иштирок этдилар, дея хабар берди Ҳаракат Ахборот хизмати.
Йиғилишда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, Ҳаракат фаолиятига доир ишлар муҳокама этилиб, ташкилий масала кўрилди.
Мажлисда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси этиб Таджиев Одилжон Фотихжонович сайланди.
Маълумот учун, Одилжон Таджиев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006-йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқушунос. 2014-2015 йилларда Ҳаракатнинг Тошкент вилоят Кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. 2015 йил эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати этиб сайланган.

Бобур Жалолов