Ассоциация хорижда таҳсил олаётган ёки ишлаётган ўзбекистонлик ёшларни ўзида мужассамлаштиради.
Хабарингиз бор жорий йилнинг 30 июль санасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилиб, унинг ўрнида Ёшлар иттифоқи ташкил этилган эди.
Ёшлар иттифоқи қошида тузиладиган Халқаро ёшлар ассоциацияси чет мамлакатларда таҳсил олаётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшларни ўзида мужассамлаштиради.
Халқаро ёшлар ассоциацияси ёшлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади, уларга етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш билан шуғулланади.
Янги ташкил этилаётган ёшлар ассоциацияси Мустақиллик байрами арафасида фаолият бошлаши кутилмоқда.