...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сербия Президентини табриклади


12:32, 05.04.2017 Жамият
 1 820

Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президентига мактуб йўллади.

Айни дамда Москвада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 4 апрель куни Александр Вучични Сербия Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
 
Президент ўз мактубида Александр Вучични “юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада мустаҳкамланиши ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигига хизмат қилиши”га ишонч билдирди.
 
Ўзбекистон Президенти Сербиянинг сайланган Президентига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар, Сербия халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Сербия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар