...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лувр музейида Ўзбекистон тарихи ва маданияти намойиш этилади


11:50, 05.04.2017 Жамият
 2 159

Ассоциациянинг “La Timuride” (“Темурийлар”) номли журнали бор.

Францияда 1988 йилдан бери Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганувчилар ассоциацияси фаолият юритиб келади. ЎзА мухбири мазкур ассоциация президенти, тарихчи олима Фредерик Бопертюи-Брессанд билан интернет орқали суҳбатлашди.
 
Суҳбатда қайд этилишича, ассоциациянинг “La Timuride” (“Темурийлар”) номли журнали бор. Унда Амир Темур ва темурийлар тарихига оид янги тадқиқотлар натижалари, маданий-маърифий тадбирлар ёритиб борилади.
 
Ассоциация томонидан келажакда қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги саволга тарихчи олима қуйидагича жавоб берди:
 
“Режаларимиз жуда кўп. Масалан, Франциядаги машҳур Лувр музейида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган катта кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз. Темурийлар тарихининг ҳали очилмаган қирралари кўп, бизда янги-янги ғоялар, мақсадлар мавжуд. Бу буюк тарихни дунёда тарғиб этиш, Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшсак, ўзимизни бахтиёр сезамиз”, дейди Фредерик Бопертюи-Брессанд.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Франция Амир Темур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар