...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД террорчилари АҚШ президентини ҳақоратлашди


11:40, 05.04.2017 Олам
 3 747

Бу Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаган вақтдан буён ИШИД томонидан йўлланган илк мурожаат.

ИШИД террорчилик гуруҳи вакили Аби ал-Ҳасан ал-Муҳожир АҚШ фуқароларига мурожаат йўллади. Мессенжерлар орқали йўллаган хатида у Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампни “тентак” деб атади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Маълумотларга кўра, бу Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаган вақтдан буён ИШИД томонидан йўлланган илк мурожаатдир.
 
“Сизларни бошқараётган одам Сурия, Ироқ ёки исломни билмаслигининг ўзи унинг тентак эканини англатади. Америка чўкаётган мамлакат ва унинг поёни ҳаммага аён”, дейилади ИШИД хабарида.
 
Айни вақтда Америка ҳарбийлари Ироқ ва Суриянинг Мосул ва Ракка шаҳарларини террорчилардан қайтариб олиш учун курашишмоқда. Айтиш керакки, Дональд Трамп ҳокимият тепасига келганида ИШИДни йўқ қилишни бош мақсад этиб белгилаган эди. 
Дурдона Расулова

Теглар:ИШИД Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!