Хатда рестораннинг рекламаси “Реклама тўғрисида”ги қонунга тўғри келмаслиги кўрсатилган.
Ушбу рекламада “ҳаттоки Вито Корлеоненинг ўзи “Multi Mafe”ни тавсия этади”, деган сўзлар ишлатилган бўлиб, “Чўқинтирган ота” филмида бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Марло Брандонинг сурати кўрсатилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига биноан, маҳсулот рекламасида қўлланилган умумий қарорлар, матн, тасвирлар, мусиқий ёхуд овозли эффектлардан фойдаланиш ва уларга тақлид қилиш тақиқланади. Шунингдек, жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш ҳам ман қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, асарлар ёхуд турдош ҳуқуқлар объектларининг тарқатилиши ёки бошқа мақсадларда фойдаланилиши муаллифлик ҳуқуқига эга шахс ёки муаллифлик ҳуқуқини бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан амалга оширилиши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳолларидан бири ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан “Multi Mafe” ресторан мажмуасига хат жўнатилди. Хатда рестораннинг рекламаси “Реклама тўғрисида”ги қонунга тўғри келмаслиги кўрсатилган.
Ушбу хатни олиши биланоқ “Multi Mafe” ресторан мажмуасидан “Чўқинтирган ота” фильмининг кадрлари олиб ташланди.
Кейинчалик қонунбузарликка йўл қўймаслик мақсадида ресторан эгалари огоҳлантирилдилар.