...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар диққатига: Украина ОТМлари абитуриентларни имтиҳонсиз қабул қилади!


12:23, 10.08.2017 Реклама
 11 246

Ўқишни институт ё университетда давом эттирмоқчи бўлган абитуриентларни 85 та таълим йўналиши бўйича Украинанинг 7 та энг нуфузли Олий таълим муассаси ўқишга таклиф этади.

Реклама

Сифатли таълим олиш, олий ўқув юртида ўқиб, етук мутахассис бўлиш ҳар кишининг орзуси. Бу борада Украина Олий таълим муассасалари дунё миқёсида юқори ўринларда туради. Статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Украина ОТМларида дунёнинг 152 мамлакатидан келган 63 мингдан зиёд хорижлик талабалар ўқимоқда. Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ёшлар ҳам Украина Олий ўқув юртларида таълим олиб, дунёнинг турли бурчакларида ўз иш фаолиятларини олиб бормоқдалар.
 
Ўқишни институт ё университетда давом эттирмоқчи бўлган абитериентларни 85 та таълим йўналиши бўйича Украинанинг 7 та энг нуфузли Олий таълим муассаси ўқишга таклиф этади. Қандай қилиб дейсизми? Бунинг йўли жуда осон! Бунда сизга – “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради.
 
Ўзбекистонда 6 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Inside-A” таълим маркази Украинадаги энг нуфузли Олий таълим муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган. Бизнинг кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар ҳар бир абитуриент билан алоҳида суҳбат ўтказиб, унинг қизиқишлари, олдига қўйган мақсад ва интилишларига мувофиқ равишда аниқ йўналиш бўйича Олий таълим муассасасига тавсия этади.
 
“Inside-A” таълим маркази Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга Олий таълим муассаси талабаси бўлишига ҳар жиҳатдан кўмак беради. Жумладан, ҳужжатларни топшириш, таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш, самолёт чипталаридан тортиб, таълимни битиргунга қадар яшаш жойи билан таъминлаш, ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш, талабанинг фикру зикрини фақат ва фақат билим олиш билан банд бўлишига шароит яратиш таълим маркази олдидаги асосий вазифадир. Бизга билдирилган ишонч сабаб Украинада таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони бугун 350 нафарга етди.
 
Энди эса эътиборингизни энг муҳим янгиликка қаратмоқчимиз: Украина ОТМлари ўзбекистонлик абитуриентларни кириш имтиҳонларисиз ўқишга таклиф этади!
 
Қуйида Украина ОТМлари йўналиш бўйича рўйхати билан танишинг:
 
Юридик йўналиш:
 
  • Харьков миллий юридик университет
 
Тиббиёт йўналиши:
 
  • Харьков миллий тиббиёт университети
  • Харьков миллий фармацевтика университети
  • Украина стоматология тиббиёт академияси
  • Киривоград миллий тиббиёт университети
 
Техника йўналиши
 
  • Пётр Василенко номидаги Харьков миллий қишлоқ хўжалиги техника университети
  • Харьков политехника университети

Украина ОТМларига ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 
  • Фуқаролик паспорти нусхаси
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
  • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
 
Олий таълим муассаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кўчиришлари мумкин. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, Украинадаги биз сизга тавсия этаётган Олий ўқув юртларини тамомлаган мутахассислар дунёнинг турли нуқталарида, ҳатто, Ўзбекистонда ҳам ўз касбий фаолиятларини олиб боришлари мумкин.
 
Украинадаги Олий таълим муассасаларида ўқишни истаганлар қуйидаги телефон рақамлар ва манзилга мурожаат қилишлари мумкин.
 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Муқимий кўчаси 158. Мўлжал: Метронинг “Новза” (собиқ “Ҳамза”) бекати
 
Тел.: +99897 7696405, +99897 7696403.
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин. 

Гувоҳнома №570367

Теглар:Реклама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мурад
10:19 12.08.2017

ха булар нега шартнома шартлари хакида гапиришмаган???? йилига камида 1800 доллардан контракт туланиши хакидаям ёзишсинда



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!