Алам қиладиган томони, бирор кинонинг ёки сериалнинг энг қизиқ жойи келганда “Маселька” ёки “Чокотелла” рекламаси бошланиб қолади.
Бу борада уларни айблаб бўлмайди. Аммо реклама берувчилар ва телеканал ижодкорларини-чи?
1998 йил 25 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасида шундай дейилган: “Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.
45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин...”.
Телеканалларимизда намойиш этиладиган сериаллар 30-45 дақиқа, кинолар эса ундан ҳам кўп давом этади. Хўш, тақдим этилган қонун моддасига асосан бу ҳолатга қанчалик риоя қилиняпти?
Минг афсуски, баъзан 30 дақиқалик сериал ёки кинога бир эмас, икки-уч маротаба реклама “тиқиштирилганига” гувоҳ бўламиз. Тўғри, телевидение реклама ҳисобидан даромад кўради. Аммо, қонун-чи? Бу қонун томошабиннинг ҳуқуқини ҳам белгилайди. Шундай экан, томошабиннинг ҳуқуқи-чи?
Биз муаммога биргина кино мисолида назар солдик, холос.