...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда икки бошли чақалоқ туғилди


12:52, 03.05.2017 Олам
 5 702

Жарроҳларнинг айтишича, бу “бош” қизалоқни керакли озуқа моддаларидан маҳрум қилиб турган.

Ҳиндистонда қорин соҳасида иккинчи боши жойлашган чақалоқ қиз дунёга келди. Аслида бу паразит эгизак бўлиб, унинг бир қўли ҳам бор эди.
 
Жайпур шаҳридаги JK касалхонасида ҳинд шифокорлари тўрт соатлик жарроҳлик операциясини ўтказиб, ўсимтани муваффақфиятли олиб ташладилар. Айни дамда гўдак ўзини яхши ҳис қилмоқда.


 
“Иккинчи бош” яхши ривожланмаган бўлиб, унинг кўз ва қулоқлари ҳам бўлмаган. Жарроҳларнинг айтишича, бу “бош” қизалоқни керакли озуқа моддаларидан маҳрум қилиб турган.
 
ОАВ қайд этишича, чақалоқларнинг паразит эгизак билан туғилиши камдан-кам учрайди – миллион чақалоқдан биттаси шундай туғилиши мумкин. Ушбу жарроҳлик операцияси 26 апрелда ўтказилган бўлса-да, ОАВ бу ҳақда энди хабар берди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Икки бошли чақалоқ Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!