...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қувватлантирувчи ичимлик ичган 56 ёшли эркак микроинсультни бошдан кечирди


20:37, 06.02.2018 Саломатлик
 5 361

250 мл ҳажмдаги энергетик таркибидаги кофеин бир финжон қаҳвадаги миқдорга тенг.

Бугунги кунда қувватлантирувчи ичимликлар турлари тобора кўпайиб бормоқда. Бундай ичимликларни истеъмол қилиш Ўзбекистонда ҳам анча оммалашгани сир эмас. Қувват берувчи, тетиклантирувчи каби тавсиф билан сотилаётган ичимликларнинг ҳам ўзига яраша зарарли томонлари талагина. Масалан, Англияда ана шундай ичиликларни ҳаддан зиёд кўп ичган эркак микроинсультни бошидан кечирди.
 
Ғарбий Йоркширда 56 ёшли эркак 6 соат ичида дунёга машҳур икки энергетик ичимликдан 25 та банка ичиб, миясига қон қуйилди. Шунингдек, 3 марта микроинсультни бошидан кечирди. Бу ҳақда “Metro” нашри хабар берди.
 
56 ёшли Ник Митчел караоке-клубда бўлган вақтида 6 соат ичида 25 та қувватлантирувчи ичимликдан ичиб қўйди. Уйига қайтгач, бошида қаттиқ оғриқни ҳис қилди.
 
Никни текширишга келган шифокорлар қувватлантирувчи ичимликнинг ҳаддан ошган миқдори туфайли мияга қон қуйилганлигини маълум қилишди.
 
Ник Митчел яна бир ҳафта давомида ичимлик асоратидан қийналиб юрган. Ана шу 7 кун ичида учинчи марта микроинсультга учраган. Бундан ташқари, 56 ёшли Ник Митчелнинг нутқида ва қадам босишида ҳам муаммолар юзага келган.


 
Эндиликда Ник бундай ичимликлар сотувига қарши чиқмоқда. У буни “ўлим ҳолатига олиб келган ичимлик”, деб атади.
 
Қувватлантирувчи ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам бу ҳодисага нисбатан ўз муносабатини билдиришди. Уларнинг айтишича, 250 мл ҳажмдаги энергетик таркибида бир финжон қаҳвадаги каби миқдорда кофеин бор. Шу сабаб кунига 5 тадан ортиқ қувватлантирувчи ичимлик ичиш мумкин эмаслигини таъкидлашди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Энергетик ичимлик Қуватлантирувчи ичимликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!