Шифокорларнинг аниқлашича, ёш организмларнинг бундай ичимликлар ичиши оқибатида тахикардия, гипертония, асабийлик, кислород етишмаслиги каби касалликлар келиб чиқмоқда.
Шифокорларнинг аниқлашича, ёш организмларнинг бундай ичимликлар ичиши оқибатида тахикардия, гипертония, асабийлик, кислород етишмаслиги каби касалликлар келиб чиқмоқда. Бундан ташқари, уларни кўп истеъмол қилишдан бош оғриғи, қайт қилиш, уйқусизлик ва бошқа салбий ҳолатлар юзага келади. Бундай ичимликларнинг ўртача дозаси 250 миллиграммни ташкил этади, ундан ортиғи оғир асоратларга, ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин.
Бу каби ичимлик турларига нафақат шифокорлар, балки спорт мураббийлари ҳам карши. Энергетик ичимликларни ишлаб чиқарувчилар фитнесс машқидан аввал истеъмол қилишни “тарғиб” этиб, ичимликлар идишига “фитнесс” сўзини қўшиб ёзиш орқали ёшларни қизиқтиряпти, соғлом ҳаёт тарзини бошлаётганларни чалғитяпти. Бу эса ёш организм учун жиддий хавф туғдиради.
Ёшлар орасида шу каби ичимликларни истеъмол қилиш урфга айланмоқда. Энергетик ичимликлар рекламасида, тиббий дорилар рекламасида бўлгани каби, уларнинг зарарли оқибати ҳақида маълумот берилиши лозим. 18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимликларни сотишга алоҳида эътибор қаратиш ва буни назорат қилиш зарур.