Тадқиқот муаллифлари кўнгиллилар гуруҳини кузатишлари натижасида шундай хулосага келдилар.
Мутахассислар энергетик ичимликлар юракдаги QT интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади, деган хулосага келдилар.
“Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ўз навбатида ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин”, деб таъкидлади олимлар.
Тадқиқот муаллифлари кўнгиллилар гуруҳини кузатишлари натижасида шундай хулосага келдилар ва энергетик ичимликларни ичишда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантирдилар.