...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар савдоси ва рекламасига чекловлар қўйилади


21:55, 07.11.2018 Жамият
 6 971

18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши билан моғлиқ модда киритилади.

Ўзбекистонда энергетик ичимликларнинг савдоси бўйича чекловлар ўрнатилади, қолаверса, уларни реклама қилишда ҳам аниқ меъёрлар ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Парламент қуйи палатасидаги фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамасида маълум қилинди.
 
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди ва иккинчи ўқишда қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши билан моғлиқ модда киритилади.
 
“Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунда энергетик ичимликлар тушунчасига таъриф берилади ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонунда бундай ичимликларни истеъмол қилишнинг зарари, тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши кераклиги, шунингдек, телевидение ва радио орқали реклама қилиш вақтлари аниқ белгиланмоқда. Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш тақиқланмоқда.

Теглар:Энергетик ичимликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар