...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энергетик ичимликлар рекламасига айрим тақиқлар қўйилди


19:55, 13.12.2018 Жамият
 3 795

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 221-моддаси энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда.

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қонун билан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 221-моддаси энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Унга кўра,
 
  • 7:00 дан соат 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
 
  • реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
 
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Энергетик ичимлик Қонун Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар