...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент сафарининг навбатдаги манзили Муборак тумани бўлди


19:12, 13.12.2018 Жамият
 6 159

Шавкат Мирзиёев тумандаги замонавий иссиқхонага борди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак туманидаги замонавий иссиқхона билан танишди.
 
Президент замонавий иссиқхонани кўздан кечириб,  ишчилар билан мулоқот қилди.
 
Аҳоли фаровонлигини ошириш, доимий ва мавсумий иш ўринлари очишда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.


 
Шу ерда Қашқадарё вилоятида 2019-2020 йилларда иссиқхоналар ташкил этиш, Чироқчи туманида лалми майдонларда полиз экинларини кўпайтириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев, Ғузор ва Яккабоғ туманларида бўлиб у ердаги лойиҳалар билан танишганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар