ҚСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади.
Қарор билан Фарғона шаҳрида, Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида кичик саноат зоналари (ҚСЗ) ташкил этилиши белгиланди.
ҚСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади ва ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарор Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.