...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуролли Кучлар академиясига янги раҳбар тайинланди


17:57, 04.09.2017 Жамият
 7 516

Қобул Бердиев 2008-2017 йилларда Мудофаа вазирлигини бошқарган.

Аввалроқ, собиқ Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Мудофаа вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
2008 йилдан Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келган Қобул Раимович Бердиев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар академияси раҳбари этиб тайинланди.
 
Генерал-полковник Қобул Бердиев 1955 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган.
 
2000-2003 йилларда ЎзР ҚК Бирлашган штаб бошлиғи ўринбосари, 2003-2006 йилларда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти бошлиғи, 2006-2008 йилларда ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимларида фаолият юритган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдусалом Азизов Қобул Бердиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар