Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокими этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У 2003-2005 йилларда Қўшкўпир тумани ҳокими, 2006-2009 йилларда Олий Мажлис Сенати раиси, ҳамда 2009 йилдан Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг депутати сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, 2012 йил 24 январдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармонига биноан Ички ишлар вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.