
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Актобе шаҳрига етиб борди.
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, Актобе вилоятидаги Карабутак посёлкаси яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва мавжуд масалаларни тезда ҳал қилиш учун Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари бугун, 23 июнь куни Актобе шаҳрига етиб борди.
Ҳукумат топшириғига биноан, Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда жабрланганларни ва ҳалок бўлган фуқаролар жасадларини Ватанга қайтариш учун ФВВнинг махсус авиабортини Актобе шаҳрига юбориш билан боғлиқ ташкилий масалаларни Қозоғистоннинг авиация идоралари билан тезда ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.