...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайит намози ўқиладиган вақтлар маълум бўлди


18:16, 23.06.2017 Жамият
 12 250

Биз мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлар идорасига боғландик.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Рамазон ҳайити 26 июнь куни нишонланади.
 
Кўпчиликни бир савол қизиқтираётгани тайин: ҳайит намози республика бўйлаб соат нечида ўқилади? Биз мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлар идорасига боғландик.
 
Фатво бўлимидан хабар беришларича, қуёш чиққандан кейин 15 дақиқа ўтиб, Ҳайит намози адо этилиши керак. Шундан келиб чиқиб, қуйида Ўзбекистон бўйлаб ўқиладиган ҳайит намозлари вақтларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
 
Андижон – 04:55
Наманган – 04:55
Фарғона – 04:55
Тошкент вилояти – 05:05
Тошкент шаҳри – 05:05
Сирдарё – 05:10
Қашқадарё – 05:15
Жиззах – 05:15
Сурхондарё – 05:20
Навоий – 05:20
Самарқанд – 05:20
Бухоро – 05:25
Хоразм – 05:35
Қорақалпоғистон Республикаси – 05:40
Бобур Жалолов

Теглар:Рамазон ҳайити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар