...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда ЙТҲ: Яна ўзбеклар ҳалок бўлди


20:11, 23.04.2018 Жамият
 9 169

ЙТҲ натижасида 3 нафар киши ҳалок бўлган ва 8 нафар киши шифохонага ётқизилган.

Шанба 21 апрель, куни соат 07:40 да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой” автомобиль йўлининг 205 кмда “Олмаота-Чимкент” йўналишида ҳалокат содир бўлган.
 
Шу йўналишда харакатланаётган давлат рақами 048 АХЗ/13 Mercedes Sprinter микроавтобуси тўкилган тош уюмига урилиб халокатга учраган. Микроавтобусда 19 киши бўлиб, уларнинг 17 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлишган.
 
ЙТХ натижасида ҳалок бўлганлар:
Мадатов Ш – 1977
Тешабаев А – 1971.
 
Жабрланганлар:
Жамалов И – 1971
Хакимов А – 1969.
Калмурзаев Б – 1994
Хусанов Э – 1986
Давронов Х – 1976
Мадатов А – 1968
Мадатов Д – 1981.
 
ЙТҲ натижасида 3 нафар киши ҳалок бўлган ва 8 нафар киши шифохонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари ва яна етти нафар жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бир нафари эса Қозоғистон фуқароси эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЙТҲ Ўзбекистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар