...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британияда янги ворис дунёга келди


20:04, 23.04.2018 Олам
 4 174

Чақалоқ маҳаллий соат билан 11:01 да Муқаддас Мария шифохонасида туғилган.

Бугун, 23 апрель куни шахзода Уилямнинг хотини Кембриж Герцогиняси Кетрин (Кейт Миддлтон) ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Еuronews” хабар берди.
 
Чақалоқ маҳаллий соат билан 11:01 да Муқаддас Мария шифохонасида туғилган. Шахзода Уилям ўғлининг туғруқ жараёнида қатнашган.
 
2013 йил июлда жуфтликнинг биринчи фарзанди Жорж, 2015 йил иккинчи фарзанди Шарлота ҳам Муқаддас Мария клиникасида дунёга келган эди. Ҳозирда ушбу шифохона олдига қироллик оиласининг кўп сонли мухлислари тўпланишган.
 
Чақалоқ бобоси Уэльс шахзодаси Чарльз, отаси, акаси ва опасидан кейин бешинчи бўлиб тахтга ворис ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!