...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага об-ҳавода жиддий ўзгариш кузатилади


19:43, 23.04.2018 Бу қизиқ
 11 519

Мамлакатда бир кун ёз, икки кун баҳор бўлмоқда.

Эртага, 24 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишиш вақти келди.

Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +28...+30 даража илиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги 7-12 м/с га етиб, кечка яқин ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фарғона водийсида кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +22...+27 даража илиқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +25...+30 даража бўлади. Момақалдироқ бўлиб, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +10...+15, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!