Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири топшириғига биноан Қайрат Абдрахмановга 2017 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича халқаро конференцияга расмий таклифнома топширилди.
Аввалроқ, жорий йилнинг 15 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев бошчилигидаги ТИВ делегацияси қатор учрашувлар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.