Кечаги жангларда ўзбекистонлик беш нафар боксчи рингга чиқди ва уларнинг уч нафари ғалаба қозонди.
Кеча бўлиб ўтган жангларда ўзбекистонлик беш нафар боксчи рингга чиқди ва уларнинг уч нафари ғалаба қозонди. Шунқор Абурасулов, Маҳмуд Ғоипов ва Бектемир Мелиқўзиевлар рақибларини мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди. Жасурбек Латипов ва Улуғбек Мубиновлар афсуски мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокларини якунладилар.
Бугун яна етти нафар боксчи рингга чиқади:
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов – Лалбиаккима Нутлаи (Ҳиндистон)
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров – Тонгди Юттапонг (Таиланд)
-64кг: Иқболжон Холдоров – К.Куанов (Қозоғистон)
-64кг: Алиёр Норалиев – Данияр Дамирдинулу (Қирғизистон)
-75кг: Исроил Мадримов – Т.Кулаҳмед (Қозоғистон)
-91кг: Санжар Турсунов – Антон Пинчук (Қозоғистон)
-60кг: Райҳона Қодирова Приянка Чоудари (Ҳиндистон)
Маълумот учун, ушбу халқаро мусобақада 15 дан зиёд мамлакат чарм қўлқоп усталари иштирок этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам турнирда ўзининг асосий таркиби билан қатнашмоқда.
Мазкур турнир боксчилар учун Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.