...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди


10:15, 08.06.2018 Жамият
 2 704

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга 8 июнь куни кечки соатларда етиб боради.

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди.
 
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга 8 июнь куни кечки соатларда етиб боради.
 
Ўзбекистон раҳбари 9 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
 
Шайхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг асосий тадбирлари 10 июнь кунига белгиланган. Бу йилги саммитнинг ўзига хос томони шундаки, у илк бор саккизлик форматида бўлиб ўтади.
 
2016 йилда Тошкентда Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзоланган, ўтган йили Остонада бу икки давлат ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоларига айланган эди.
 
Циндаода ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари аввал тор диорада, кейин эса кузатувчи мақомидаги давлатлар етакчилари билан биргаликда кенг доирада музокаралар ўтказади. Ушбу учрашувларда сиёсат, хавфсизлик, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
 
Музокаралар якунида қатор кўп томонлама ҳужжатлар имзоланади. Жумладан, Циндао декларацияси қабул қилиниши, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси, Ёшларга мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев шу куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ва БМТ раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар