...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўқонда талончилик фош этилди


11:43, 16.12.2016 Жамият
 3 516

Жиноят содир этган икки шахс қўлга олинди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Isuzu автобуси ҳайдовчисини қўрқитиб, ундан пул талаб қилган жиноятчилар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар суди ички ишлар бўлимига  Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли фуқаро унга ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган.
 
Фуқаро Боғистон кўчасида жойлашган юк автомашиналари тураргоҳида  ўзининг Isuzu русумли автомашисинасида дам олиб ўтирган пайтида ёнига икки маст фуқаро келгани ва уни қўрқитиб, куч ишлатиш йўли билан пул талаб қилганини маълум қилган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик тўлиқ фош этилди. Гумонланувчи шахслар қўлга олинди.
 
Тергов жараёнида уларнинг Қўқонда истиқомат қилувчи 36 ҳамда 26 ёшли фуқаролар экани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Қўқон Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар