Баъзи камбағал оилаларнинг фарзандлари йил давомида умуман мактабга бормаган.
“Бу кадрлар Шимолий Корея давлатининг болалар меҳнатини поймол қилаётганига ойнадир”, дейди Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа альянсидан Майкл Глендиннинг.
Нашрнинг таъкидлашича, тасвирлар яширин камера ёрдамида олинган.
Маълумотларга келтирилишича, баъзи камбағал оилаларнинг фарзандлари йил давомида умуман мактабга бормаган.
Хабарда айтилишича, болалар меҳнати учун иш ҳақи олмайди. Шунингдек, сифатсиз ишлаган болалар жазоланади.
Таъкидлаш жоиз, мана шу каби ҳолатларга барҳам бериш ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган. Ўзбекистон 1992 йилда мазкур Конвенцияга қўшилган бўлиб, мустақилликка эришганимиздан кейин ратификация қилинган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.