...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қонунчилик палатасидан бир депутатнинг ваколати муддатидан аввал тугатилди


20:40, 13.01.2017 Жамият
 5 538

Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Бибисанем Темирханованинг ваколати муддатидан аввал тугатилиши масаласи кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Бибисанем Темирханованинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Бибисанем Темирханованинг ваколати муддатидан аввал тугатилиши масаласи кўриб чиқилган.
 
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2-Тўрткўл сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Бибисанем Темирханова Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди раиси лавозимига сайланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Теглар:Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бибисанем Темирханова Марказий сайлов комиссияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар