Қуйи палата қўмиталар таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.
Бу ҳақдаги қарор депутатлар томонидан 2018 йил 14 июлда қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
Абдусатторов Тўлқин Сайфуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
Ходжаева Мавлудахон Исламовна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси;
Ҳакимов Раҳим Расулжонович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
Қирғизбоев Абдуғаппор Каримжонович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;
Орипов Даврон Раҳимович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари;
Турсунбоев Шуҳрат Мирайимович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари;
Бафоев Шуҳрат Ғофурович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари;
Ширинов Жаҳонгир Жабборович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари этиб сайланган.