...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пайшанба куни об-ҳавода қандай ўзгариш бўлади?


15:49, 18.07.2018 Бу қизиқ
 5 836

Эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар билан танишинг.

19 июль, пайшанба куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
                
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +40...+42 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд, вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23…+28, кундузи +40…+45 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с га етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +28...+33 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, гидрометеорология хизмати 19-23 июль кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши ҳақида маълум қилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!