“Иссиқкўл дўстларни чорлайди” номли халқаро танловда юртимиздаги мактабларнинг ўқувчилари нималарга қодир эканини намоён этди.
“Иссиқкўл дўстларни чорлайди” номли халқаро танловда юртимиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари муваффақиятли иштирок этишди.
Танловда 2 та рақс гуруҳи, 1 та халқ чолғулари гуруҳи ҳамда 2 якка ижрочи иштирок этган. Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Чашма” рақс гуруҳи гран-при соврини билан тақдирланган.
Навоий шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Наво” халқ чолғу ансамбли ҳам гран-прига лойиқ кўрилди. Ғуломжонова Наргиза, Жаниева Маҳлиё II ўринни, “Аму гуллари” фольклор жамоаси эса III ўринни эгаллади.