...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тез орада Тошкентдан Иссиқкўлгача темир йўл йўналиши ишга тушади


13:35, 28.12.2017 Жамият
 2 543

Келишувга кўра, ушбу қатнов ҳафтада бир марта амалга оширилади.

2018 йил баҳордан “Тошкент – Бишкек – Балиқчи” темирйўл йўналишида қатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 28 декабрь куни Қирғизистон ҳукуматининг мамлакат парламентидаги вакили Аширбек Темирбаев маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
 
Келишувга кўра, ушбу қатнов ҳафтада бир марта амалга оширилади.
 
23 декабрдан бошлаб “Эйр Манас” авиакомпанияси ҳафтада икки марта Бишкек – Тошкент, Ўш – Тошкент рейсини йўлга қўйди.
 
25 декабрь куни Қирғизистон делегацияси Тошкентда бўлиб Ўзбекистон томони билан Ўш-Қўқон, Ўш-Андижон, Ўш-Фарғона, Жалолобод-Қизилқия йўналишларини очиш масаласини муҳокама қилган.
 
“Мазкур қарорлар Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида келишилган”, деган Қирғизистон ҳукумати вакили.
 

Теглар:Темир йўл Иссиқкўл Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар