...
МЕНЮ
ONLINE TV

Борий Алихонов Қозоғистон Сенати раиси қабулида бўлди


13:23, 28.12.2017 Жамият
 2 050

Сенат спикери сентябрь ойида Тошкент ва Самарқандда Қозоғистон делегациясини илиқ кутиб олгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон Сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раис ўринбосари Борий Алихоновни қабул қилди. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Сенат спикери сентябрь ойида Тошкент ва Самарқандда Қозоғистон делегациясини илиқ кутиб олгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди. Қосим-Жомарт Токаевнинг таъкидлашича, мазкур ташриф парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни кенгайтиришда самарали бўлди.
 
Сенат раиси, Президентлар Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлаган ҳолда, Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим стратегик шерик деб атади.
 
“Бутун Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий тараққиёт, барқарорлик ва хавфсизлик кўп жиҳатдан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқалари ва келишилган амалий ишларга боғлиқ”, деди Қосим-Жомарт Токаев.

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Борий Алихонов Қосим-Жомарт Токаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар